

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, клуб вакиллари апрель сўнгида янги келишувни 40 ёшли швед билан муҳокама қилишмоқчи. "Милан" футболчига бонусларсиз йилига 2,5 миллион евро миқдорида маош тўлашга тайёр.
Ибрагимович 2021/22 йилги мавсум "Милан" таркибида 22та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 2та ассист қайд этди.
Форварднинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнгига қадар мўлжалланган.



