"Милан" 9 йил ичида илк бор Чемпионлар лигаси плей-оффида ўйнайди

Aziz Tukhtamuradov
3 ноя 2022, 07:27
"Милан" 2013/14 йилги мавсумдан буён илк маротаба Чемпионлар лигаси плей-оффида қатнашади.

Стефано Пиоли жамоаси E гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, 1/8 финалга йўл олди. 

"Россонери" сўнгги маротаба 2014 йилда ЕЧЛ плей-офф босқичида қатнашган ва 1/8 финалдаёқ "Атлетико"га мағлуб бўлганди. 

Ўшандан кейин "Милан" 2021/22 йилги мавсумгача ЕЧЛда қатнашмаган. Ўтган йили жамоа гуруҳда қолиб кетганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta