

Манбага кўра, "россонерилар" Кристофер Нкунку, Фикайо Томори, Юссуф Фофана ва Давид Одогуни трансферга қўяди. Аморим мазкур футболчиларни мавсумолди тайёргарлиги давомида кузатиб, улар унда етарлича таассурот қолдирмаган деган хулосага келган.
Ушбу маълумотни инсайдер Фабрицио Романо ҳам тасдиқлаган.
Шу билан бирга, яна уч футболчининг "Милан"даги келажаги сўроқ остида қолмоқда. Гап Первис Эступиньян, Филиппо Терраччано ва Сантьяго Хименес ҳақида кетмоқда.
Агар улар бўйича ҳам муносиб таклифлар тушса, "Милан" таркибни жиддий равишда янгилаши мумкин.



