UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Бускетс: "Бу ортга ташланган қадам, аммо биз қайтамиз"  0 09:38"Қўқон-1912"да 22 нафар футболчи билан шартнома тугамоқда  1 09:24Хави мағлубиятдан сўнг нималар деди?  18 09:02Нагельсманн: "Учтадан кўп гол уришимиз мумкин эди"  13 08:41Аспиликуэта: "Қониқарсиз. "Челси" гуруҳда биринчи ўринни эгалламоқчи эди"  2 08:20"Бавария" ЕЧЛда иккинчи марта гуруҳда барча ўйинларда ғалаба қозонди. Бунгача фақат битта жамоа буни амалга ошира олган  5 08:04Olamsport: Чемпион манзилга етиб келди, оғир атлетика бўйича ЖЧ янгиликлари ва бошқа хабарлар  0 07:51"Барселона" 21 йил ичида илк маротаба ЕЧЛ плей-офф босқичига чиқа олмади  43 07:30ЕЧЛ. "Вольфсбург" - "Лилль" 1:3  0 07:25ЕЧЛ. "Зальцбург" - "Севилья" 1:0  0 07:20ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Янг Бойз" 1:1  0 07:15ЕЧЛ. "Бавария" - "Барселона" 3:0  3 07:14"Барселона" кетма-кет тўртинчи ўйинда "Бавария"га ютқазди. Тўплар нисбати - 4:17  26 07:10ЕЧЛ. "Бенфика" - "Динамо Киев" 2:0  0 07:05ЕЧЛ. "Зенит" - "Челси" 3:3  0

Микаэль Секейрадан аччиқ гаплар: "Шу тизим бўлса, Ўзбекистон ҳеч қачон Жаҳон чемпионатига чиқа олмайди" Янгиликлар

Микаэль Секейрадан аччиқ гаплар: "Шу тизим бўлса, Ўзбекистон ҳеч қачон Жаҳон чемпионатига чиқа олмайди"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.




"Ўйин қийин ўтди. Илк 20 дақиқаликда "Қўқон-1912" жамоаси агрессив ўйин намойиш этди. Ҳакамлар ҳам ўйинни шундай давом эттиришга қўйиб беришди. Бизнинг фикримиз бўйича биринчи голни қўли билан урди. Иккинчи бўлим ўйнаш услубимизни ўзгартирдик. Биринчи бўлимга қараганда анча яхши ўйнадик. 2:1 бўлишидан олдин Диёр Туроповда гол уриш учун имконият бўлганди. Ҳакам бу вазиятда эътибор бермади. Кўпчиликнинг айтишича футболкасидан тортиб қолган экан",- дейди Микаэль Секейра

- "Локомотив"нинг сўнгги учта учрашуви қолди. "Сўғдиёна", "Пахтакор" ва Қаршида "Насаф" билан. Мана шу учрашувларда очко олиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Ҳаракат қиламиз. Бугун мағлубиятга учрашимиз керакмасди. Футболчилар кийим алмаштириш хонасида ҳафа бўлиб ўтирибди. Бу ҳакам бизнинг иштирокимиздаги 3та ўйинда ҳам мағлубиятга олиб келган. "Бунёдкор" билан баҳсда ўйинайдиган вазиятда пенальти қўйиб берган. Якунда улар 3:2 ҳисобида ютиб кетди. Бугунги ҳакамликдан ўзим ҳам ҳафаман. Португалиядаги ҳаётим давомида бундай ҳакамликни кўрмаганман. 

Мен ўзимнинг фикримни айтаман. Ўзбекистонда футболнинг ривожланиши учун битта йўл бор. Академиялар очилмоқда. Бу нарса ҳал қилиб бермайди. Ўзбекистон УЕФАга аъзо бўлганидан сўнг кўтарилади. Осиёда қолар экан, бундай тизим билан ҳеч қачон мундиалга чиқа олмайди. Бу тизим ўзбек футболига якун ясаб беради. УЕФАда ҳакамлар бошқача бўлади, футболчиларнинг бир-бирига бўлган ҳурмати ўзгаради. Майдонда бир-бирини уриб синдирмайди. Муносабат бошқа томонга бурилади. Бир кун кетадиган бўлсам, жуда ҳафа бўлиб кетаман. Чемпионат якунлангач уйимга йўл оламан. Ҳафа бўладиган томоним, бу ерда яхши футболчилар бор. Бироқ мазкур тизим,чемпионат, ҳакамлар, академиялар кўпаймаса, УЕФАда бўлмаса, ҳеч қачон Жаҳон чемпионатига бормайди. Мен омад тилайман. Юртингизда яхши инсонларни кўрдим. Аммо, шу кетиш бўлса, чўкишда давом этади. Мен бор ҳақиқатни айтаман, тамом.

Рейтинг: +253   

Фикрлар

+36   
23 окт 19:25:24
Mc Million
Хамма гапиряпти, лекин биз качон гапирамиз ? Качонгача Секейра гапир, Арыеладзе гапир яна кимдир гапир деб юрамиз айтила? Президентимиз Халкни рози киламан деб бир узлари сочлари окарди, борайлик ахир федерацияни олдига биз мухлислар хам, олдин хам ёзгандим хозир хам ёзяпман хеч ким индамайди узим навоиданман Тошкентгача боришга таййорман борайлик федерацияга узгартирса узгартирсин ёки йигиштирсин бунака масхаробозликни бутун тизим узгарсин. Борми борадиганла?
+31   
23 окт 18:31:22
rostgoy
Мана эркак урганларинг. УЗИ футболимиз оркага кетвоти Яна хакамлар узгармиди. Яна назоратчи комиссар тайинланади. Бу нархни оширишми. УЗИ этим телвизорда курсатмаслигидан Бир балоси булмаса деб. Федерация бошлихи МХХ ни бошлиги Ким бошлик булса хам толк йук манимча.
+30   
23 окт 18:41:43
Милиардер
Бундан 3-4 йил аввал Р. Эрматовни Узбекистондаги энг катта порахур хакам дисам хамма сукиб ответ ёзишарди. Шу сайтда камида 20 тача профили Равшанни ёмонлаганим учун блок буп кеткан. Мана энди хамма куриб турибди ким аслида кимлигини. Бу хали хаммаси эмас, хали бир кун барча кирдикорлари ошкор булади. Бу дунёда хеч нарса абадий эмас. Емокни кусмоги бор. Ота-бола иккаласини хам бир кути очилади. Халкаро майдонда озгина кузга куриниб президент билан халкни ишончига кирволиб билганини килиб юришибди хозирча.
+26   
23 окт 18:46:19
Ajoyib Bilmasvoy
Азим Исмаилов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
1 дан кукон 2 марта ютганига алам килиб кетган 2 дан натижа курсата олганидан кейин худди ахтамовга ухшаб айбдор топишни бошлади 3 дан узбекистондаги барча ишкибозлар жахон чемпионатига чика олмаетганлиги гапириб етишибди 4 дан секейра 5-10тур олдин хам бизнинг тренерларимиздан устун жойини курсата олмаетганлигини айтганман 5 дан энг асосийси кукон учун чемпионат аллакачон тугаю булган (яни 3 ликка кира олмайди на пролигага хам тушиб кетмайди.кукон умуман очконинг ахамияти йук
1-dan Qo‘qon qo‘l bilan gol urdi
2-dan Qo‘qon offsayddan gol urdi
3-dan Otabek Umarov o‘yinga borib, Qo‘qon yutsin dibdi
4-dan 2-gol urilishidan oldin Diyor Turopovni bittasi futbolkasidan tortdi bittasi oyoqdan chaldi
5-dan Loko uchun ham mavsum tugab bo‘lgan
+24   
23 окт 18:25:28
Ш @ К
Oxiri Sekeyrayam chidolmadi... Lekin xaqiqati gapirdi..
+23   
23 окт 18:35:28
BO'KA.HAYRULLA
ERKAK.....STADIONINGGAYAM, DIRIKTIRINGGAYAM DEDI....CHIDOLMADI OXIRI...

O'ZBEK FUTBOLINI CHO'KTIRAYOTGANLAR SIZLARGA AYTAR GAPIM......MING LA'NAT BO'LSIN...
+22   
23 окт 18:23:01
Боҳодир Солиҳ
Гапир Секейра гапир бу харомхўрлар гитарасини чалиб юраверади
+21   
23 окт 19:47:48
FC CHELSEA NAVBAXOR
Мусулмонмиз деб бино куямиз лекин яхшилаб карасак шу бошка дин вакиллари биздан кура виждонлийрог. Бекорга ислом давлатларида карупсия авж олмаган кайга карама динни никоб килиб хар жабхада орта колябмиз. Минг Исломни даво килмайлик Оллох биз билан демайлик Йевропаликлар билан тенг була олмамиз. 37 милён Мусулмон бормизу лекин шу инсон айтган гапларни айта олма куркиб юураверамиз.

Секейра жуда хам хурмат килдим шу инсонни.
Майли Ёмон ёзган булсам Оллох узи кечирсин.
+21   
23 окт 18:28:03
Real Madrid BU Qirollik Klubi 95
Эххе Мистер Секейра сиз хали энди билдингизми. Бизнинг чемпионатимиз 100% олдиндан келишиб уйналишини. Биз бу тизим чириб булганини анча олдиндан биламиз. Лекин айнан шу тизимдан коринбойларга фойда борлиги учун чукишда давом этаверамиз. Яшасин Янги Узбекистон дермиди айрим каламушлар. (аслида порахурлик янги боскичга чикди холос).
+20   
23 окт 18:34:40
Абдугаффар Абдуллаев
Зокиринга ҳам Ровшанинга ҳам ПфЛга ҳам ЎФФга ҳам харомхўрлар.
+19   
23 окт 18:26:08
KINJAL
Ўзбек футболи тизими чириган эканини ҳамма билади.........ва ЖЧга ҳам чиқолмаслигимизни ҳам бутун футбол аҳли билади. Чунки ҳамма ёқда коррупция ботқоғи бор бизда.
+18   
23 окт 18:53:56
Barcamania_2016
Секейра биринчиси ҳам охиргиси ҳам эмас. Канчелськис ва Арвеладзедан сўнг португалиялик мураббийни ҳам зериктирди бизни футбол. Суперлигамиз ботқоқда, уни чиқариш учун дарҳақиқат УЕФАга ўтиш шарт, лозим, керак ва даркор! Энг ёмони нима биласизми, парадокс шундаки, айнан Эрматов раҳбарлиги вақтида ҳакамларни хатоси чидаб бўлмас даражага (аслида авваллари ҳам кўп бўлгани факт) чиқаётгандек ва бу кўнгилсизлик ҳали ҳам давом этаётгани ҳамда курсида Эрматов ўтирган пайтда рўй бериши барибир ачинарли!
+17   
23 окт 19:44:57
Умар Туйчиев
Тугриси Кизилкумнни тернер гапирдди Туронни теренер гапирдди ман эндди Лакамативнни тернери гапирдди Судьяларга качон инсоф берадди Равшан кулингдан келмаса жойингни бушатиб куй бу хорамхор судьялар билан Узбекистонда Жахон чимпиятига хаетта чиколмайдди. Судьяларни келишилган уйинлар хакида гапириб Диёр амалдор булдди Равшан сен келдинг федерасияга хамма ек расво булдди судьяларинг хамма екдди расво килияптти виждон борми Равшан
+16   
23 окт 18:40:33
Азик Asian
Хакикат жуда аччик булади ва шу учун хакикат дейилади.УФА ни умуман таркатиб юбориш керак ва хаммасини нолдан бошлаш керак,шунда нимадир булар.Бу тизим эса факат корни ва чунтагини уйлайди чунки хозир факат футбол колди бюджет пулини бемалол каламушдай кемирадиган.Каламушни емиш ейдиган жойи аник экан демак унга захар куйиш керак.Азиз КАЛАМУШлар бир кун тешиб чикади нохак умарган емишларинг.
+15   
23 окт 18:31:05
Карл тога
Наххуй керак ЖЧ. Европага утиш керак. Масалан Швеция бн кандай уйнадию, Араблар бн кандай уйнади. Узбеклар худди кишлокда истедоди бор шоирга ухшайди. Кишлокда усмайди, лекин шахарга келса чуккига чикади. Худди шундай Европага утиш керак. Эрон, Кореа, Япония, Австралия ва 4 та араб Узбекларни устирмайди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика