UZ

Сўнгги янгиликлар

22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  0 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  2 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  3 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  24 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  8

Мидори Хонда: "Бугунги натижадан ранжидим" Янгиликлар

Мидори Хонда: "Бугунги натижадан ранжидим"

Париж-2024 Олимпиадасига саралаш доирасида ўтказилган Ўзбекистон - Австралия (0:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Мидори Хонда иштирок этди ва бугунги учрашув ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Австралия жуда ҳам яхши жамоа. Рақибнинг имкониятларидан келиб чиқиб футболчиларимиз яхши ўйин намойиш этишди. Ўйин давомида 0:0 ҳисобини қайд этдик, аммо иккинчи бўлимда голлар ўтказиб юбордик. Якуний натижа яхши бўлмади. Иккинчи бўлимда футболчиларимизда чарчоқ аломатлари сезилди ва шу сабабли рақиб ҳисобни очди. Дастлабки голни ўтказиб юборганимиздан сўнг кайфиятимиз тушиб кетди ва шундан сўнг кейинги голларни ўтказиб юбордик. Футболчиларимиз бор кучини беришди ва имкон қадар яхши ўйин намойиш этишга ҳаракат қилишди.

- Жисмоний ҳолатимиз сабаб мағлуб бўлдик дедингиз. Терма жамоада авлодлар алмашинувини бошлаш вақти келмадими? Ёш терма жамоаларимиздан ўйинчиларни асосий терма жамоага жалб этиш керакдир балки?

- Ҳа, биз U20 терма жамоасидан кўпгина футболчиларни таркибимизга жалб этамиз ва ҳозирги кунда терма жамоамиз сафида 6 нафар ёш футболчиларимиз бор.

- Австралияда бўлиб ўтадиган жавоб ўйинидаги имкониятларимизни қандай баҳолайсиз?

- Жавоб учрашувида кўпроқ ҳужум қиламиз.

- Ўзбекистон терма жамоаси бугун асосан ҳимояланди ва рақиб дарвозасига бор йўғи бир маротаба зарба бердик. Бугунги учрашувда агрессивроқ ўйин намойиш этсак ва тўпга кўпроқ эгалик қилганимизда балки камроқ гол ўтказиб юборармидик? Ёки Австралия каби кучли терма жамоага қарши очиқ футбол намойиш этиш иложсизми?

- Машғулотларда кўпроқ тўпга эгалик қилишни машқ қилишимиз керак экан. Тўпга эгалик қилаётган чоғи рақибларимиз кўпгина ҳолатларда тўпни биздан олиб қўйди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика