

Каталонияликлар инглизлар талаб қилаётган 50 миллион еврони беришга тайёр эмас. Шу сабаби “Барселона” ушбу трансфердан воз кечди.
Мэйсон Гринвуд жорий мавсум “Хетафе” сафида барча мусобақаларда 26 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 8 та гол ва 5 та голли узатма бор.
22 ёшли футболчининг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган.



