UZ

Сўнгги янгиликлар

14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  2 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  2 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  12 12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  1 12:13Суперлига 13-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 11:54Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида ишлайдиган расмийлар маълум  3 11:33"Атлетико" футболчиси КЖЧ ташкилотчилигидан норози  8 11:05Ямаль ва францияликлар: Европанинг 2025 йилдаги энг креатив футболчилари  3 10:42Неймарнинг келажаги маълум  2 10:10“Ал Ҳилол“ Осимхенга сўнгги даҳшатли таклифни юборди  2 09:43“Арсенал“ Виктор Гёкерешни сотиб ололмаган тақдирда кимни харид қилиши маълум  1 09:16Кайл Уокер АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  0 08:50Фатининг кейинги жамоаси деярли аниқ  1

“Металлург” ёшлари Республика биринчилигига тайёрланишмоқда Янгиликлар

“Металлург” ёшлари Республика биринчилигига тайёрланишмоқда

Теглар :  Металлург
Хабарингиз бор, бу йилдан Ўзбекистон футбол федерацияси Суперлига жамоалари олдига қўйиладиган талаб ва тамойилларни кучайтирган.

Шулардан бири Суперлига клублар қошида футбол академиялари фаолиятини яхшилаш, уларнинг тарбияланувчилари тўртта ёш тоифасида  Республика биринчилигида қатнашиши мажбурий қилиб қўйилганлигидир. Суперлиганинг барча иштирокчилари сингари Бекободнинг “Металлург” футбол клубида ҳам бу борада янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўрилаяпти. Хусусан, “Металлург” футбол клуби мактаби директори Қаҳрамон Нурматовнинг эътирофига кўра айни пайтда U-10, U-14, U-16, U-18 ёш тоифаларидаги жамоалар деярли мавсумга шай. Уларнинг барчасида ЎФФ талаб этаётган сертификатларга эга мураббийлар фаолият олиб боришаяпти ва клуб мутасаддилари Республика биринчилигида ўз тарбияланувчиларининг муваффақиятли қатнашувига умид боғлашмоқда.

Ўз навбатида “Металлург” ПФК томонидан футбол мактаби тарбияланувчилари учун барча қулайликлар яратиб берилмоқда. А.Анохин номидаги стадиондан ташқари яна битта табиий, иккита сунъий қопламали футбол майдонлари уларнинг ихтиёрига бериб қўйилган. Футбол мактаби қошида спорт зали, машғулот зали ҳамда тренажер зали фаолият кўрсатаяпти. Гуруҳларнинг барчаси керакли асбоб анжомлар (футбол тўплари, спорт формалари, турли тренажерлар, фишкалар, футбол макетлари) билан таъминланган.

Тўртта ёш тоифасидаги жамоалар ўқув-машғулот йиғинларидан ташқари амалиётга ҳам катта эътибор қаратмоқда. Жумладан, бугун Бекобод шаҳридаги “Цементчи” стадионида U-16 ёш тоифасидаги “Металлург” (мураббийлари Бекзод Тўрақулов ва Зуҳриддин Мусаев) ҳамда “Гулистон” жамоалари тарбияланувчиларининг кўрик-назорат учрашуви бўлиб ўтди. Унда жамоалар муросага келишди – 1:1. Кейинги ҳафта худди шундай назорат учрашуви U-18 жамоалари ўртасида ташкиллаштирилиши режалаштирилган. Бекободлик ўқувчиларга Бўка ва Янгиер жамоалари спарринг рақиб бўлиши кутилаяпти.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика