UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50МЮ Погбанинг нархини маълум қилди   0 09:32“Тоттенхэм” ёзда трансферлар учун 120 млн фунт сарфлайди   0 09:19Клопп: Балки, фаолиятимни эрта якунларман   5 09:00Облак Ла Лигадаги 112 та ўйиндан атиги 2 тасида 3 та гол ўтказиб юборди   3 08:48Суперлига. Бугун 7-турнинг икки учрашуви бўлиб ўтади  14 08:44Франция кубоги финалида ПСЖ ўзидан бюджети 318 баробар кичик бўлган клуб билан ўйнайди   3 08:30"Малага" топ-7 лига орасида қуйи лигага тушган илк жамоа бўлди   4 07:57Зинедин Зидан: “Реал” Кепа билан шартнома имзоламаганидан афсусланмайман   8 07:33“Ювентус” Антони Марсялга асосий даъвогар бўлиб турибди   5 07:10Лукас Васкес: “Бавария”га қарши қандай ўйнашни ва нима қилишни яхши биламиз   25 02:00Olamsport: Боксчиларимиз Осиё чемпионатига тайёргарликни бошлашди, «Олимпия келажаги» мусобақалари старт олмоқда ва бошқа хабарлар  0 01:49АПЛ. “Челси” сафарда “Бёрнли”дан устун келди, “Лестер” ўз уйида дуранг уйнади  5 01:42“Барселона” “Депортиво”ни мағлуб этса, “Реал”га қарши баҳсни чемпион сифатида бошлайди  29 01:31Конте – Абрамович “Челси”сида 100-учрашувни ўтказмоқда  2 01:24Почеттино: “Моуриньо – дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири...”  2

“Металлург” ёшлари Республика биринчилигига тайёрланишмоқда Янгиликлар

“Металлург” ёшлари Республика биринчилигига тайёрланишмоқда

Теглар :  Металлург
Хабарингиз бор, бу йилдан Ўзбекистон футбол федерацияси Суперлига жамоалари олдига қўйиладиган талаб ва тамойилларни кучайтирган.

Шулардан бири Суперлига клублар қошида футбол академиялари фаолиятини яхшилаш, уларнинг тарбияланувчилари тўртта ёш тоифасида  Республика биринчилигида қатнашиши мажбурий қилиб қўйилганлигидир. Суперлиганинг барча иштирокчилари сингари Бекободнинг “Металлург” футбол клубида ҳам бу борада янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўрилаяпти. Хусусан, “Металлург” футбол клуби мактаби директори Қаҳрамон Нурматовнинг эътирофига кўра айни пайтда U-10, U-14, U-16, U-18 ёш тоифаларидаги жамоалар деярли мавсумга шай. Уларнинг барчасида ЎФФ талаб этаётган сертификатларга эга мураббийлар фаолият олиб боришаяпти ва клуб мутасаддилари Республика биринчилигида ўз тарбияланувчиларининг муваффақиятли қатнашувига умид боғлашмоқда.

Ўз навбатида “Металлург” ПФК томонидан футбол мактаби тарбияланувчилари учун барча қулайликлар яратиб берилмоқда. А.Анохин номидаги стадиондан ташқари яна битта табиий, иккита сунъий қопламали футбол майдонлари уларнинг ихтиёрига бериб қўйилган. Футбол мактаби қошида спорт зали, машғулот зали ҳамда тренажер зали фаолият кўрсатаяпти. Гуруҳларнинг барчаси керакли асбоб анжомлар (футбол тўплари, спорт формалари, турли тренажерлар, фишкалар, футбол макетлари) билан таъминланган.

Тўртта ёш тоифасидаги жамоалар ўқув-машғулот йиғинларидан ташқари амалиётга ҳам катта эътибор қаратмоқда. Жумладан, бугун Бекобод шаҳридаги “Цементчи” стадионида U-16 ёш тоифасидаги “Металлург” (мураббийлари Бекзод Тўрақулов ва Зуҳриддин Мусаев) ҳамда “Гулистон” жамоалари тарбияланувчиларининг кўрик-назорат учрашуви бўлиб ўтди. Унда жамоалар муросага келишди – 1:1. Кейинги ҳафта худди шундай назорат учрашуви U-18 жамоалари ўртасида ташкиллаштирилиши режалаштирилган. Бекободлик ўқувчиларга Бўка ва Янгиер жамоалари спарринг рақиб бўлиши кутилаяпти.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ОЧЛ-2018. "Локомотив" гуруҳда қолиб кетди ОЧЛ-2018. "Локомотив" гуруҳда қолиб кетди
"Локомотив" ҳамда "Зоб Аҳан" ўртасидаги Осиё...  365
Суперлига. "Бухоро"дан ажойиб камбэк ёхуд Арслонмурод Омоновнинг бенефиси Суперлига. "Бухоро"дан ажойиб камбэк ёхуд Арслонмурод Омоновнинг бенефиси
Суперлигада 7-турдан ўрин олган "Бухоро" - АГМК учрашуви...  254
Суперлига. "Металлург" - "Пахтакор" 0:5 Суперлига. "Металлург" - "Пахтакор" 0:5
Суперлигада 7-турдан ўрин олган "Металлург" -...  136
Андрей Микляев: "Ёмғирда келган мухлисларга раҳмат" Андрей Микляев: "Ёмғирда келган мухлисларга раҳмат"
ОЧЛ доирасидаги "Локомотив" - "Зоб Аҳан"...  152
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг