UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:19"Ризеспор" — "Анкарагюжю". Ҳусниддин Алиқулов доимгидек асосий таркибда  0 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  12 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  68 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  60 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  6 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  47 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  16 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  26

"Металлург" янги мавсумга тайёрми? Мудофааси мустаҳкамланган бекободликларни юбилейлар кутмоқда Янгиликлар

"Металлург" янги мавсумга тайёрми? Мудофааси мустаҳкамланган бекободликларни юбилейлар кутмоқда

Championat.asia ҳар бир клуб қишки танаффусда қандай ўзгаргани ҳақида маълумот беришда давом этади. Навбат Бекободнинг "Металлург" жамоасига етиб келди.


Тайёргарлик Анталияда 

"Металлург" 2023 йилги мавсумга ўз қароргоҳида тайёргарлик олиб борган ва хориж йиғини ўтказмаган эди. 2024 йил клубда бунинг учун имконият юзага келди. Дастлабки босқич Бекободда, иккинчиси Анталияда олиб борилди. Биринчи йиғинда Стешевич шогирдлари битта назорат учрашувида майдонга тушди. 

"Пахтакор" U21 - "Металлург" 0:1

Туркиядаги тараддуд доирасида ўтказилган назорат учрашувлари. 

"Металлург" – "Вардар" – 0:2

"Черноморец" – "Металлург" – 1:1

"Елимай" – "Металлург" – 1:1.

"Металлург"– "Жетису" – 2:1

“Оренбург”– "Металлург" – 3:0

23 февралдан Бекободда тайёргарликни давом эттирган жамоа аъзолари 25 февраль куни 2та назорат учрашуви ўтказди. 

"Металлург" – "ОКМК" U-21 – 5:1

"Металлург" – "Хўжанд" – 5:0

Трансферлар

Қишки трансферлар вақтида клуб Дамир Темиров, Александр Лобанов каби номдор футболчилари билан хайрлашди. Бундан ташқари Даниал Маҳини, Владимир Вагин, Муҳаммадали Алиқулов, Бектемир Абдуманнонов, Миркомил Абдураззоқов, Муҳаммадазиз Иброҳимов каби футболчиларга жавоб бериб юборди. 

Уларнинг ўрнига Давронжон Эргашев, Сирожиддин Қўзиев, Марко Миличкович, Бобан Жоржевич, Аббос Отахонов, Ҳазрат Турсунқулов, Мирғиёс Сулаймонов жалб этилди. Эргашев ва Отахонов Бекобод мудофаасини мустаҳкамлаши табиий. Легионерларга эса ҳали баҳо бера олмаймиз. Мавсум стартидаги асосий йўқотиш Забиҳилло Ўринбоевдир. Ҳужумчи декабрь ойида Туркияда жарроҳлик амалиётини ўтаган эди. 

"Металлург"нинг Суперлига-2024 учун қайдномаси


“Металлург” бир қатор юбилейлар бўсағасида


Суперлиганинг бу йилги баҳсларида бекободлик футбол ишқибозлари бир қатор кичик юбилейлар шоҳида бўлишлари кутилаяпти. Жумладан, “Металлург” 4-турда кучлилар сафидаги 750-учрашувини ўтказади. Веско Стешевич шогирдлари бу йилги мавсумни сермаҳсул бошлашса, “Металлург”нинг 900-голи яқин турлар ичида кузатилади. Ҳозиргача бекободликлар рақиблар дарвозасига 895 та гол урган. 

Бевосита “Металлург”нинг кучлилар сафидаги статистикасига тўхталадиган бўлсак, ҳозиргача бекободликлар 746 та ўйинда майдонга тушишган: 248 та ғалаба, 156 та дуранг, 344 та мағлубият. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 895:1120.

“Металлург”нинг кучлилар сафидаги энг йирик ғалабаси – 6:0 (2001 – “Семурғ”, 2006 – “Хоразм”, 2016 – “Машъал”). Энг йирик мағлубияти эса – 0:7 (2003 – “Навбаҳор”, 2004 – “Насаф”).

Қайси бренддан фойдаланади?

"Металлург" бу йил "Adidas" бренди формалари ва экипировкаларидан фойдаланади. Айтиш мумкинки, клуб бир неча йиллардан буён мунтазам равишда шу бренд билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
02 мар 14:30:37
Bratello
Шу Адидас,Найк ва бошка брендлардан фойдалангандан кура, Узлари бошка бир Цех билан ишл олиб боришса, анча мунча маблаг эконом булади, янги бренд яратишади ва уша бренд келажакда яхши буп кетса, Металург узининг бир Бизнес хамкорига эга буларди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика