UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  47 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6

"Металлург" устози: “45 даража иссиқда мавсумга тайёрланиб, яна қандайдир тушунарсиз тестларни топширдик" Янгиликлар

"Металлург" устози: “45 даража иссиқда мавсумга тайёрланиб, яна қандайдир тушунарсиз тестларни топширдик"

Ўзбекистон чемпионатининг 14 туридан ўрин олган «Металлург» ҳамда АГМК баҳсидан (2:1) сўнг, мезбонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.

“Бугун вилоятнинг икки жамоаси ўртасида дерби бўлиб ўтди. Мени хавотирга солган ягона нарса бу биринчи ва иккинчи давра оралиғидаги узилиш бўлди. Деярли 45 даража иссиқда мавсумга тайёрланиб, яна қандайдир тушунарсиз тестларни топширдик. Тушунаман улар керак. Бироқ, шогирдларим ушбу тестлар натижасида жароҳатлар орттириб олишмоқда ва мен уларни қайта ўзига келтиришим учун 72 соат вақт талаб этилди. Ҳаммасини қайта кўриб чиқиш керакдир балки. Бугунги рақибимиз ўйинга жиддий тайёргарлик кўргани сезилиб турди. Биз ҳам яхши тайёрлангандик. Бугун иккита тўп уриб, ниҳоят ғалаба қозондик. Кўп учрашувларда дуранг ўйнаб, очко йўқотгандик. Ҳакамлар тўғрисида яхши ҳам ёмон ҳам гапирмаганман. Уларнинг ишини кўриб чиқадиган ташкилот бор. «Локомотив»га қарши ўйинда ҳакам алмашганида ҳам буни изоҳсиз қолдирганман”, - дейди Шипилов.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика