UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Женнаро Гаттузо “Хайдук“ бош мураббийлигидан истеъфога чиқди  0 08:18Ямаль Миллатлар Лигаси Испания — Франция ярим финал учрашувининг энг яхши футболчиси  5 07:38“Интер“нинг янги бош мураббийи маълум  3 06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  6 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  19 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  4 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  17 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   55 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  16 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  18 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  13 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   45 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  14 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  17 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25

“Металлург” – Тошкент вилояти Кубоги соҳиби! Янгиликлар

“Металлург” – Тошкент вилояти Кубоги соҳиби!

Ўтган ҳафтанинг дам олиш куни Тошкент вилоят чемпионига айланган Олмалиқнинг “Металлург” жамоаси бугун дублни қайд этди.

Вилоят Кубоги финалига етиб келган “металсозлар” ҳал қилувчи баҳсда Бекободнинг “Мустақиллик” жамоасига қарши майдонга чиқди. Ўз вақтида олий лига вакили “Металлург” клуби таркибида тўп суриб, маҳаллий мухлисларнинг ёқимтойига айланган Баҳром Умаров бугунги кунда мураббийлик қилмоқда. Унинг қўл остида “Мустақиллик” илк мавсумдаёқ вилоят Кубогининг финалига етиб келди.

Финал баҳси қизиқарли, хавфли вазиятлар ва голларга бой тарзда ўтди. Ҳисобни ёш жамоа аъзолари – “Мустақиллик” очди. Аммо тажрибасизлик якунда уларга панд берди. Тажрибали рақиб биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда иккинчи голни ҳам уришди. Бироқ бекободлик ёшлар ўз иродаларини намойиш қилиб, вазиятни ўнглашди. Лекин уларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Боиси, “Металлург”нинг тажрибали бўйдор футболчиси бош билан дарвозанинг тўққизлигини нишонга олиб, ҳимоячиларга ҳам, дарвозабонга ҳам ҳеч қандай имконият қолдирмади. Бу гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ КУБОГИ
МЕТАЛЛУРГ (Олмалиқ) – МУСТАҚИЛЛИК (Бекобод) – 3:2 (1:1)
21 сентябрь
. Юқори Чирчиқ. “Аҳмад Яссавий” стадиони.
Бош ҳакам: Даулетбой Жалимов (Қорақалпоғистон).
Қанот ҳакамлари
: Илҳом Абдулаков (Тошкент вилояти), Ойбек Умаров (Тошкент).
Назоратчи: Раҳматилло Қоратоев (Тошкент вилояти).  
“Металлург”: Шаҳзод Ортиқов, Дилшод Абдукаримов, Жамшид Раҳматуллаев, Дониёр Жўраев, Илҳомжон Қорабоев, Фаррух Норматов, Рустам Мирзаев, Элбек Жўраев, Бекзод Тожибоев, Жамшид Турдиев, Бобур Сайдазов.
Захирадагилар: Жонибек Ўткиров, Даврон Расулжонов, Шарофиддин Убайдуллаев, Азамат Абдуқодиров, Мирзали Турдалиев, Хуршидбек Абдурасулов, Элёр Маликов.
Бош мураббий: Дилшод Ҳабибуллаев.
“Мустақиллик”: Нодир Нишонов, Азиз Деҳқонов, Олим Бойназаров, Баҳодир Рўзматов, Баҳодир Ўрмонов, Илёс Мамалатипов, Жўшқин Отабеков, Умид Саидов, Жамшид Нурматов, Жамол Абдусаломов, Жасур Ҳожиматов.
Захирадагилар: Шаҳбоз Турсунов, Дилшод Сатторқулов, Нажмиддин Абдусаломов, Фарҳод Жабборов, Дадамуҳамедов, Муҳиддин Мамараимов, Отабек Ўрмонов.
Бош мураббий: Баҳром Умаров.
Голлар: Жўшқин Отабеков, 32 – 0:1. Бекзод Тожибоев, 45 – 1:1. Даврон Расулжонов, 48 – 2:1. Умид Саидов, 72 – 2:2. Илҳомжон Қорабоев, 73 – 3:2.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика