UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  2 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  0 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  2 18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  7 18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  2 17:49Расман: Улуғбек Ҳошимов – "Динамо" футболчиси  4 17:11Лапортнинг Европага қайтиш эҳтимоли юқори  0 16:42Лофтус-Чик: "Бизга Модричнинг тажрибаси керак"  0 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  1 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0

“Металлург” назорат учрашувида “Бунёдкор”дан устун келди Янгиликлар

“Металлург” назорат учрашувида “Бунёдкор”дан устун келди

Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” академияси майдонида янги мавсумга ҳозирлик кўраётган “Металлург” ҳамда “Бунёдкор” жамоалари бугун назорат кўрик учрашувида ўз омадларини синаб кўришди.

Муросасиз курашлар остида ўтган ўйин бекободликларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди – 1:0. Ўйин тақдирини Ислом Исоқжонов томонидан киритилган ягона гол ҳал этди.

Бевосита тафсилотларга тўхталадиган бўлсак, учрашув пойтахт вилояти вакилларининг устунлиги билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ майдон маркази ҳамда тўп назоратини ўз қўлига олган бекободликлар мезбонлар дарвозаси олдида бирин кетин хавфли вазиятларни барпо этишди. Биринчи голлик имкониятдан тажрибали Сервер Жепаров фойдалана олмаган бўлса, кейинги ҳужумда Ислом Исоқжонов дарвозабон билан яккама якка чиқиб, вазиятни кўкка совурди. Аммо орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Ислом ўз хатосини тузатди. Жамоанинг россиялик легионери Сергей Тумасян ўнг қанотдан ажойиб рейдни амалга оширди ва тўпни жарима майдонига етказиб берди. Ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилган Исоқжонов биринчи уринишда тўпни ўзига тўғрилаб олди, иккинчи уринишда эса дарвозасининг олис пастки бурчагини нишонга олди – 1:0.



Шундан кейин ҳам “Металлург” футболчилари кўплаб вазиятларни яратишди. Аммо ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди. Иккинчи таймда “Металлург” таркибида бир қатор ўзгаришлар бўлганлиги боис “қалдирғочлар” анча фаоллашишди. Бироқ мезбонларнинг хавфли ҳужумлари чоғида “Металлург” ҳимоячилари ва дарвозабоннинг ишончли ўйини ғалабанинг сақлаб қолинишига замин яратди. Бугунги ўйиндан кейин “Металлург” футболчиларига икки кунлик дам берилди. Жамоа 25 февралдан йиғинни давом эттиради.

“Металлург” – “Бунёдкор” – 1:0 (1:0). Назорат учрашуви. “Бунёдкор” академияси майдони.
Ҳакамлар:
Азиз Асимов, Алишер Усмонов, Руслан Серазетдинов.
Гол: Ислом Исоқжонов (14).
“Металлург”: Зафар Сафаев (Акмал Турсунбоев, 46),  Иброҳим Йўлдошев (Худойшукур Сатторов, 70),  Аббос Отахонов,  Шавкат Муллажонов,  Андрей Шипилов,  Муҳаммад Исаев (Дониёр Усмонов, 46),  Музаффар Музаффаров,  Станислав Андреев, Сервер Жепаров, Ислом Исоқжонов (Аброр Тошқўзиев, 57), Сергей Тумасян (Баҳодир Пардаев, 46).


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика