UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  5 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  7 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  44 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  4 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  5 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0

"Металлург" мураббийи Илёс Қурбонов: "Ҳисоб ўйинга мос бўлмади" Янгиликлар

"Металлург" мураббийи Илёс Қурбонов: "Ҳисоб ўйинга мос бўлмади"

Coca-Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган “Металлург” – “Пахтакор” (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Илёс Қурбонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Кўп вақтимиз йўқ эди ва 3-4 кун ичида рақибни ўрганиб чиқиб режа тузгандик. Ўйлайманки, биз режани амалга ошира олдик, фақат уни якунлашга келганда хатолар қилдик. Таркибимиздаги ёш футболчиларга бугун Черандек маҳорат етишмади. Драган сингари футболчилар яримта вазиятдан ҳам унумли фойдалана олади. Ҳимоячиларга унга нисбатан яқин масофада ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлаган эдим. Улар эътиборни йўқотишди. Ўтказиб юборилган иккинчи гол умуман керак эмасди. Фикримча, ҳисоб ўйинга мос бўлмади.

Обрадович шамоллаб қолгани сабаб бугун жамоамизга ёрдам бера олмади. Юқорида таъкидлаганимдек, тайёргарлик учун 3-4 кун вақтимиз бўлди холос. Бундай қисқа вақтда кучли мутахассислар ҳам жамоани яхши тайёрлай олмайди.

Келгуси турдаги “Сўғдиёна”га қарши баҳс учун жамоани янги хорижлик мутахассис тайёрлайди. Умид қиламанки, у “Металлург”да яхши ўйинни йўлга қўяди”, – деди Қурбонов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика