Илёс Қурбонов: "Жамоага янги ўйинчилар олинади"
01 июл 2024 01:07
Янгиликлар
Илёс Қурбонов: "Жамоага янги ўйинчилар олинади"
Ўйин ҳақида
— Биринчи давранинг сўнгги ва шу сабаб йигитларда чарчоқ бор. "Насаф" билан баҳсдан сўнг тиклана олмадик.
Тезкор голлар режаларимизни бузиб юборди. Тан олиш керак, рақиб бугун ҳар жабҳада устун эди. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, аммо олдин айтганимдек, бизга сўнгги нуқтани қўядиган ҳужумчи етишмайди. Уч метрдан уриш керак бўлган вазият ҳам бўлди. Эҳтимол вазиятлардан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди.

— "Металлург" "Насаф"га қарши ўйинда мудофаада жуда яхши ўйнаганди. Бугунги ўйинда ҳимояда бўлган парокандаликнинг сабаби нимада?
— "Сурхон" ва "Насаф"га қарши баҳсларда ҳимояда ўйнаган ҳолда, қарши ҳужумга чиқишни режа қилгандик ва бу режамиз иш берди. Бугун уч очкони мўлжалланган ҳолда юқорироқ ўйнашни мақсад қилгандик. Аммо, режамиз амалга ошмади. Тикланиш йўқ, чарчоқ бор ва йигитлар концентрацияни йўқотишмоқда.
— "Металлург" ўз тарихида биринчи даврани ғалабасиз якунламаган экан. Мураббийлар штаби ва раҳбариятнинг мавсумнинг қолган қисмига режалари қандай?
— Иккинчи даврага вариантлар бор, аммо тўлиқ аниқлаб олганимиз йўқ. Ўйлашимча, жамоага янги ўйинчилар олинади. Ҳозирда барча эътиборимизни сўнгги учта тур ва Кубоги доираидаги "Сурхон" билан баҳсга қаратганмиз. Шундан сўнг нимадир дейишимиз мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар