UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 19:25Суперлига. "Нефтчи" – "Бухоро". Таркиблар маълум  1 19:12Суперлига. "Машъал" - "Насаф" (матнли трансляция)  5 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  5 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   2 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  2 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1 16:00Элдор Шомуродовнинг Туркияга йўл олиши футболчининг фойдасига ишлайдими ёки зарарига?  14 15:44Кумир билан учрашув: Ямаль Бразилияда Неймар билан бирга футбол ўйнади  3 15:19Ғолиб номи аниқланмаган "Андижон" – "Қизилқум" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55Наримон Аҳмаджонов: "Мураббий ишончини бор кучим билан оқлашга ҳаракат қиляпман"  1 14:33Райс, Бруну, Салоҳ... ПФА АПЛда йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  7 14:05"8 сония" қоидаси биринчи марта КЖЧда қўлланди  4

"Металлург": Жисмоний тайёргарлик кўриги бошланди Янгиликлар

"Металлург": Жисмоний тайёргарлик кўриги бошланди

Теглар :  Металлург
Суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” стадионида янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Бекободнинг "Металлург" жамоаси футболчилари жисмоний тайёргарлик бўйича синовлардан ўтишмоқда.

Тест синовларини профессор Шамил Исеев етакчилигидаги Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари олиб боришаяпти. Футболчилар 30 метрга югуриш, турган жойидан узунликка сакраш, 7х50 метрга югуриш ҳамда “yo-yo” тести бўйича назоратдан ўтишяпти.

“Металлург” ПФК режага биноан 30 декабрга қадар Тошкент вилоятида ўқув машғулот йиғинини давом эттиришади. Ўша куни пойтахтда Ўзбекистон U-23 терма жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Йиғинда ўтган мавсум клуб шарафини ҳимоя этган футболчиларнинг деярли барчаси машғулотларни давом эттиришмоқда. Шунингдек, 2017 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини “Қўқон 1912” жамоасида ижара асосида ўтказган Дониёр Ҳасанов, “Динамо”га қарши учрашувда жиддий жароҳатланиб, даволанишни Москвада ўтказиб қайтган Жавоҳир Эсонқуловлар ҳам қатнашаётганлигини айтиб ўтиш лозим. Улардан ташқари ёшлар таркибида жалб этилган бир қатор истеъдодли ўйинчилар ҳамда янги келган футболчилар ҳам бор.




Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика