UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  205 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  7 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

“Металлург”: асосий таркибда ҳам, ёшлар таркибида ҳам йўқотишлар бор Янгиликлар

“Металлург”: асосий таркибда ҳам, ёшлар таркибида ҳам йўқотишлар бор

Теглар :  Металлург
Мамлакат миллий чемпионатининг 25-турида Бекободнинг “Металлург” жамоаси Навоий вилоятининг “Қизилқум” жамоасини ўз майдонида қабул қилади.

Мазкур учрашув ушбу жамоаларнинг Ўзбекистон чемпионатларидаги 33 та ўйини бўлади. Бугунгача ортда қолган ўйинларнинг 9 таси бекободликлар фойдасига якунланган. 10 та учрашувда эса кучлар тенг келган бўлса, 14 та ўйинда “Қизилқум” жамоасининг қўли баланд келган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 38:47, воҳаликлар фойдасига.

“Металлург” ўз майдонида олий лиганинг аксарият жамоаларига қарши ўйинларда ижобий натижага эга. “Қизилқум” билан рақобат ҳам бундан мустасно эмас. Бекободда ўтказилган 16 учрашувининг 7 тасида майдон эгалари ғалаба қозонишган, 5 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган, 4 та ўйинда эса меҳмонлар зафар қучишган. Бу учрашувларда “Металлург” рақиблари дарвозасига 27 та гол киритиб, ўз дарвозасидан 18 та тўп ўтказиб юборган. Ўтган мавсумда маъданчилар ўз майдонларида ғалаба қозониб, сафарда дуранг ўйнаганди. Бу жамоаларнинг бу йил биринчи даврада – Навоийда бўлиб ўтган учрашувида ҳам дуранг натижа қайд этилди. Ўйиннинг 10-дақиқасида Жавоҳир Эсонқулов томонидан киритилган голга мезбонлар 90-дақиқада Алишер Юсуповнинг голи билан жавоб қайтаришган.

“Қизилқум”га қарши учрашувда “Металлург”нинг асосий таркибида ҳам, ёшлар таркибида ҳам йўқотишлар бор. Хабарингиз бор, кеча Баҳрайн мамлакати стадионларида 19-ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасида Осиё чемпионатининг финал раунди ўйинларига старт берилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашаяпти. D гуруҳида Тожикистон, Австралия ҳамда Хитой терма жамоаларига қарши баҳсларда мамлакатимиз шарафини икки нафар бекободлик футболчилар ҳам ҳимоя этишаяпти. Булар, ҳужумчи Жавоҳир Эсонқулов ҳамда ҳимоячи Исломжон Қобиловлардир. Шу боисдан мазкур футболчилар нафақат бу турда, балки яқин икки турда ҳам “Металлург”га ёрдам бера олишмайди. “Металлург” – “Қизилқум” жамоаларининг ёшлар таркиблари ўйинида эса сариқ карточкаларнинг йиғилиб қолганлиги боис Худойшукур Сатторов ҳамда Муҳаммадолид Қаҳрамоновлар майдонга туша олишмайди. Ёшлар таркиблари баҳсини пойтахтлик Аҳмаджон Эргашев бошқариб борса, асосий таркиблар ўйинига бош ҳакам сифатида Олим Толибжонов тайинланди.

 
«Металлург» (Бекобод) – «Қизилқум» (Навоий)
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Р. Шаяхметов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика