"Металлург" 2 йилдан бери "Навбаҳор" дарвозасини ишғол қила олмаяпти

Оқил Абдубарноев
4 авг 2023, 00:14
Эртага Coca Cola Суперлигаси доирасида "Металлург" — "Навбаҳор" учрашуви ўтказилади.

Бекободликлар чемпионатнинг сўнгги тўрт ўйинида Наманган жамоаси дарвозасига гол ура олмаган. Тошкент вилояти жамоаси охирги марта 2021 йилнинг июнида "лочинлар"га тўп киритган.

Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг биринчи даврадаги тўқнашувида "Навбаҳор" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Мазкур учрашув эртага Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›