Месут Ўзил футболчилик фаолиятини якунлади
03 фев 2023 20:24
Янгиликлар
Месут Ўзил футболчилик фаолиятини якунлади
"Истанбул" ярим ҳимоячиси Месут Ўзил футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.
Германиялик 34 ёшли футболчи бир кун аввал Туркия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган "Кайсериспор"га қарши ўйинда (0:1) асосий таркибда майдонга тушган, аммо 46-дақиқадаёқ алмаштирилганди.
Туркиянинг “Fanatik” газетаси журналисти Якуп Чинарнинг ёзишича, Ўзил бугун эрталаб Истанбулдаги машғулотларга келмаган ва жамоадошларига фаолиятини якунлагани ҳақида айтган. Ўзил ва турк клуби шартномани бекор қилади.
Ўзил 2014 йил Германия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган. Шунингдек, у "Реал" билан бирга Ла Лига, Испания кубоги ва суперкубогида ғалаба қозонган, "Арсенал" сафида эса уч марта Англия кубоги ва бир марта суперкубогини қўлга киритган.
Жорий мавсумда 34 ёшли ярим ҳимоячи Туркия чемпионатида 4та ўйин ўтказди.
Фикрлар