Ўзил: "Мендан яхшироқ ҳужумкор ярим ҳимоячи борми? Бу – Арда Гюлер"
06 июл 2023 12:19
Янгиликлар
Ўзил: "Мендан яхшироқ ҳужумкор ярим ҳимоячи борми? Бу – Арда Гюлер"
"Реал" собиқ ярим ҳимоячиси Месут Ўзил "Фенербахче"дан Мадрид клубига ўтаётган Арда Гюлерни қўллаб-қувватлади.
"Мендан яхшироқ ҳужумкор ярим ҳимоячи борми? Бир исм хаёлимга келди, мен ишонган бир ука бор. Худо уни асрасин: унинг исми Арда Гюлер", – деди Ўзил.
Гюлер ўтган мавсумда "Фенербахче" сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилган.
Аввалроқ Анчелотти Гюлер мавсумолди тайёргарликни "Реал" билан ўтказишини истаётгани маълум бўлган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар