Мессининг пенальтисини кимлар қайтарган?

Mirjalol Normatov
17 фев 2019, 13:59
"Вальядолид" дарвозабони Жорди Масип "Барселона" ҳужумчиси Лео Мессининг тепган пенальтисини қайтарди.

85-дақиқада голкипер аргентиналикнинг ўйиндаги иккинчи пенальтисини қайтаришни уддалади. Шу орқали Масип Мессининг ЛаЛига доирасида тепган пенальтисини қайтарган 9-посбонга айланди.

Хўш, Мессининг пенальтиларини кимлар қайтарган:

Риесго (2009)
Хави Варас (2011)
Адан (2014)
Ираисос (2015)
Гуаита (2016)
Йоэль (2017)
Пачеко (2017)
Рубен Мартинес (2017)
Масип (2019)

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›