UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  1 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3

Мессининг биринчи имзолаган шартномаси кимошди савдосига қўйилди Янгиликлар

Мессининг биринчи имзолаган шартномаси кимошди савдосига қўйилди

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси имзолаган ҳужжатни Американинг "Goldin Auctions" компанияси аукционга қўйди.

1995–2000 йиллар келтирилган карточкада аргентиналик форварднинг фотосурати ва унинг имзоси бор. Ушбу вақт ичида Месси "Ньюэллс Олд Бойз" шарафини ҳимоя қилган.

Бу ҳужумчининг ҳужжатга қўйган дастлабки имзоси дея таъкидланади.

Айни вақтда картанинг бошланғич қиймати 10 минг долларга баҳоланган.

10 август куни ПСЖ Лионель Месси билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди. Битим 2023 йилгача амал қилади.

Месси Каталония клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2004 йилда асосий жамоада дебютини ўтказган. "Кўк-анорранглилар" билан биргаликда у 35 та унвонни қўлга киритди. Форвард олти марта "Олтин тўп" соҳиби бўлган. Ўтган мавсумда у Испания чемпионатининг 35 учрашувида 30 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика