Месси, Зидан, Роналдиньо, Бекхэм, Роналдо... Роналду эса захирада
16 окт 2024 17:51
Янгиликлар
Месси, Зидан, Роналдиньо, Бекхэм, Роналдо... Роналду эса захирада
Британия журнали ўзининг ҳар бир экспертидан дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан иборат шахсий рамзийсини тузиб чиқишни сўради. Ундан 1994 йилдан кейинги энг зўрлар жой олиши лозим эди. Ҳар бир эксперт 11 нафар асосий таркиб ва 3 нафар захира ўйинчисини келтириши шарт эди.
Асосий таркибга киритилган ўйинчилар 1 баллдан, захирадагилар эса ярим баллдан баҳоланишди. Умумий ҳисоб-китобларда энг кўп балл жамғарган футболчилар якуний рамзийдан жой олишди. Ушбу рамзий қуйидагича кўриниш олди:
Дарвозабон: Мануэль Нойер;
Ҳимоячилар: Филипп Лам, Серхио Рамос, Карлес Пуйоль, Паоло Мальдини;
Ярим ҳимоячилар: Дэвид Бекхэм, Зинедин Зидан, Андрес Иньеста, Роналдиньо;
Ҳужумчилар: Лионель Месси, Роналдо.
Захирадагилар: Андреа Пирло, Тьерри Анри, Криштиану Роналду.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар