Месси ушбу мавсумда фақатгина пенальтидан гол урмоқда

Mirjalol Normatov
29 окт 2020
"Барселона" бугун ЕЧЛнинг 2-турида "Ювентус"ни мағлуб этди

Учрашувнинг 91-дақиқасида каталонияликларнинг иккинчи голини Лео Месси киритди. У Ансу Фатига қарши ишлатилган фолдан кейин белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди.

Ушбу мавсумда Месси 4 гол урди ва уларнинг барчаси пенальтидан кейин амалга ошди.

Бунга қадар у "Барселона" таркибида 3 ("Вильяреал", "Ференцварош" ва "Ювентус") ҳамда Аргентина термасида 1 (Эквадор) марта пенальтидан аниқ фойдаланди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal