

38 ёшли ҳужумчи бугунги Пуэрто-Рико билан бўлган ўртоқлик учрашувида (6:0) иккита голли узатма берди. Шу билан унинг Аргентина термаси сафидаги ассистлари сони 60 тага етди.
Месси шу тариқа Неймар ва АҚШ терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Лэндон Донованнинг (58 та ассист) натижасини янгилади.
Профессионал карьераси давомида (клублар ва терма жамоани қўшиб ҳисоблаганда) Месси 398 та голли узатма амалга оширган.



