Месси – терма жамоа миқёсида 100+ гол урган учинчи футболчи
29 мар 2023 08:30
Янгиликлар
Месси – терма жамоа миқёсида 100+ гол урган учинчи футболчи
ФИФА кунлари доирасида Аргентина ТЖ ўз майдонида Кюрасаони қабул қилиб, 7:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувда Лионель Месси хет-трикка эришди. У 20, 33 ва 77-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол этди. 35 ёшли футболчи терма жамоадаги голлари сонини 102 тага етказиб олди. У терма миқёсида 100+ тўп киритган тарихидаги учинчи футболчига айланди.
Аввалроқ, бундай натижага Криштиану Роналду (Португалия, 122 та) ва Али Дайи (Эрон, 109 та) эришганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар