Месси сўнгги 15 йилдаги энг ёмон мавсумини ўтказди

Mirjalol Normatov
22 май 2022, 11:19
ПСЖ ҳужумчиси Лео Месси ўз фаолиятидаги энг ёмон мавсумлардан бирини ўтказди.

Форвард ушбу мавсум Франция чемпионатида 6 гол ва 14 ассист қайд этди. Бу гол+пас тизимида 20 очко дегани.

Сўнгги бора у гол+пас тизимида 2006/07 йилги мавсумда энг кам очкосини йиғганди. Ўша мавсумда аргентиналик футболчи "Барселона" таркибида 14 гол ва 3 ассист қайд этганди.

2020/21 йилги мавсумда Месси Испания чемпионатида 30 гол ва 9 ассист амалга оширганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal