Месси, Ракитич ва тер Штеген умумий гуруҳда шуғулланишди

Narzulla Saydullayev
17 ноя 2015, 09:30
«Барселона» «Реал»га қарши ўйиндан олдинги машғулотни ўтказди.

Лионель Месси, Иван Ракитич ва Марк-Андре тер Штеген умумий гуруҳда машғулот ўтказишди. Ракитич 4 ноябрдан буён, Месси сентябрь ойи охири, тер Штеген эса бир ҳафтадан буён умумий гуруҳда шуғулланишмаганди.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» – «Барселона» учрашуви 21 ноябрь куни Мадридда бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: marca.com