Месси ПСЖ билан шартномани узайтиради. Унинг маоши 40 млн евро бўлади

Sherzod Nurmatov
11 янв 2023, 18:35
Бу ҳақда Николо Скира маълумот берди.

Лионель Месси ПСЖ билан шартномасини узайтиришга яқин турибди.

Инсайдер Николо Скиранинг сўзларига кўра, аргентиналик футболчи 2024 йилгача мўлжалланган ва яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин бўлган шартнома тузади.

Форварднинг маоши йилига 40 миллион еврони ташкил қилади.

35 ёшли Мессининг ПСЖ билан амалдаги битими жорий мавсум охиригача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira