Месси ўзининг тўйига Аргентина терма жамоаси афсонасини таклиф қилмади

Aslanov Jasurbek
27 июн 2017, 17:12
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ўз тўйига Аргентина терма жамоаси афсонаси Диего Марадонани таклиф қилмади.

Марадона билан бирга Каталония клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу ва кўк-анорранглилар собиқ устози Луис Энрике таклиф қилинмаган.

Марадона ва Месси 2008-2010 йилларда Аргентина терма жамоасида бирга ишлашган.

Мессининг тўйи 30 июнь куни ўзи туғилган Росарио шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo