

Лео бу ҳақда клуб раҳбариятига маълум қилди. Месси ўзининг жонажон жамоаси билан янги шартнома имзолашни хоҳлаяпти.
"Кўк-анорранглилар" хўжайинлари эса бир йўла икки йиллик шартномани расмийлаштиришни хоҳлашмоқда.
Олдинроқ, клуб футболчига йилига 50 миллион евролик маош таклиф қилмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар янграган эди.
Месси жорий мавсум Ла Лигада 22та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 12та ассист қайд этди.




