Месси, Неймар, Рамос, Ди Мария, Паредес ва Верратти - ПСЖнинг "Клермон"га қарши ўйин учун қайдномасида эмас
11 сен 2021 15:04
Янгиликлар
Месси, Неймар, Рамос, Ди Мария, Паредес ва Верратти - ПСЖнинг "Клермон"га қарши ўйин учун қайдномасида эмас
ПСЖ Лига 1 5-тур доирасидаги "Клермон"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди.
Кутилганидек, парижликлар таркибидан аргентиналиклар Лионель Месси, Анхель Ди Мария ва Леандро Паредес, шунингдек бразилиялик Неймар ўрин эгалламади.
Жароҳат сабаб эса ўйинни Серхио Рамос, Марко Верратти, Хуан Бернат, Колен Дагба ва Левен Курзава ўтказиб юборади.
Қайдномага ПСЖнинг янги ўйинчиси Нуну Мендеш киритилди. 19 ёшли ҳимоячи трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Спортинг"дан ижарага олинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар