Месси: "Неймар ҳалигача 10-рақамни олишимни сўрайди"

Mirjalol Normatov
6 дек 2021
ПСЖ форварди Лео Мессининг айтишига кўра, жамоадоши Неймар унга 10-рақамни беришга тайёр турибди

"Неймар анча вақтдан буён 10-рақамни олишимни сўрайди. Мен яқиндагина клубга келдим. Бу унинг томонидан менга бўлган қаттиқ ҳурматини билдиради. Тўғрисини айтсам, Неймарни яхши билганим учун бу мени таажжублантирмади. Унинг 10-рақамда ўйнаши адолатли деб ўйлайман", - деди Месси.

Эслатиб ўтамиз, Месси ёзда эркин агент сифатида ПСЖ таркибига ўтди. Бунга қадар у бутун фаолияти давомида "Барселона" таркибида ҳаракат қилди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal