Месси кетмасидан "Барселона"да 10-рақамга даъвогар топилди
30 авг 2020 15:45
Янгиликлар
Месси кетмасидан "Барселона"да 10-рақамга даъвогар топилди
"Барселона" ҳужумчиси Мартин Брэйтуэйт Лионель Месси кетган тақдирда рақамини алмаштирмоқчи.
Даниялик футболчи аргентиналик "Барса"дан кетса, 10-рақамни ўзиники қилмоқчи.
Қишда Брэйтуэйт клубга ўтганида раҳбарият билан шу нарсани муҳокама қилган ва Месси кетганида ёки фаолиятини якунлаганда шу рақамда ўйнашни хоҳлашини билдирган.
Қайд этиш керакки, Брэйтуэйтнинг "Барса"даги келажаги сўроқ остида. Бош мураббийи Рональд Куман уни машғулотларда кўрмоқчи ва шундан сўнг қарор чиқармоқчи.
Футболчи якунланган мавсум "Барселона" либосида Ла Лига доирасидаги 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Фикрлар