

"Биз плей-оффда Дания ёки Францияга қарши ўйнай оламизми? Олдиндан бу ҳақда ўйлаш хато бўлади. Ҳозир биринчи ўйин, гуруҳ босқичига эътибор қаратишимиз керак. Яхши бошлаш жуда муҳим. Дастлабки уч очко кейинги қадамдан олдин сизга хотиржамлик ва ишонч бағишлайди. Бундай мусобақаларда олдиндан айтиб бўлмайдиган нарсалар содир бўлади. Ҳар қандай деталь сизни ўйиндан чиқариб юбориши мумкин. ШУнинг учун кейинни ўйламасдан, ҳар бир кейинги баҳсга эътибор қаратиш даркор", – деди Месси.
Аргентина гуруҳ босқичида Мексика, Польша ва Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.



