Месси "Интер Майами" машғулотларида жароҳатланди
15 авг 2023 14:37
Янгиликлар
Месси "Интер Майами" машғулотларида жароҳатланди
"RMC Sport" хабарига кўра, ҳужумчи Лионель Месси "Интер Майами" билан машғулотларда жароҳат орттириб олди.
Аргентиналик футболчи қоқилиб, тўпиғидан лат еди. Футболчи жароҳати туфайли машғулотларни тарк этишга мажбур бўлди.
"Агар бу жиддий бўлганида, барча ўйинчилар ҳайратда қолишарди. Улар ортиқча эҳтиросга берилишмади, менимча, ҳаммаси жойида", – деди бош мураббий Тата Мартино.
36 ёшли футболчи жамоа сафида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди. Месси "Интер Майами" тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири.
15 июль куни "Интер Майами" Мессининг трансфери ҳақида эълон қилди. У Америка клуби билан 2025 йилнинг 31 декабригача мўлжалланган шартнома имзолади.
Эртага, 16 август куни "Интер Майами" Лига Кубоги ярим финалида "Филадельфия"га қарши баҳс олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар