Месси икки ой ичида "Барселона" билан шартномасини узайтиради

Aziz Tukhtamuradov
25 мар 2014, 09:13
«Барселона» футболчиси Лионель Месси жамоа билан янги келишувга яқин турибди.

26 ёшли аргентиналик футболчи шу икки ой ичида шартномасини узайтиради, дея хабар тарқатмоқда Sport.es.

Манбаанинг маълумотларига кўра, Месси ва клуб ўртасидаги шартнома 2019-йилгача мўлжалланган бўлади.

Футболчининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси эса 2018-йилда ўз якунига етади.

Аввалроқ, Месси "Барселона"дан 5 йиллик шартнома ва йилига 25 миллион евро маош талаб қилаётганлиги хақида хабарлар тарқалган эди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›