Месси: "Гвардиола ҳар биримиздан тўғри фойдаланиш учун керакли ўйин услубини топган"

Aslanov Jasurbek
5 апр 2017, 15:49
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси жамоанинг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола номига илиқ сўзлар айтди.

"Мен ва жамоадошларим ҳар қандай совринни қўлга кирита олиши мумкин бўлган жамоанинг бир қисми бўлганимиздан фахрланамиз. Гвардиола ҳар биримиздан тўғри фойдаланиш учун керакли услуб ва балансни топа олган" - дейди Месси.

Гвардиола 2008-2012 йилларда Каталония клубини бошқарган ва улар билан Испания чемпионати (2008/09, 2009/10, 2010/11), мамлакат Кубоги (2008/09, 2011/12), Чемпионлар лигаси (2008/09, 2010/11) ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида (2009, 2011) ғалабага эришган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Esquire