Месси: "Фати - фантастик ўйинчи ва мен унга ёрдам беришга ҳаракат қиламан"

Alisher
25 сен 2019, 18:27
Фати Месси, Суарес ва Дембелеларнинг жароҳати туфайли бош жамоада ўйнаш бахтига муяссар бўлди.

"Фати менга ёқади ва унга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. У - фантастик ўйинчи, унда муваффақият қозониш учун барча шароит бор.

У ҳудди мен каби карьерасини давом эттиришини хоҳлардим. Фақатгина у ҳали 16 ёш эканлигини унутмаслигимиз лозим.

Менга ўшанда Роналдиньо ва Райкаардлар ёрдам беришган эди. Мураббий мени бир неча марта таркибга киритмаган ва бундан жуда ғазабланганман. Энди ёшим улғайгач ҳаммасини тушуняпман", - дейди Месси.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com