

"Биз унинг таркибга кириш-кирмаслигини ҳали ҳал қилмадик. Бу ҳақда ўйлаб кўриб, тез орада қарор қабул қиламиз.
Шубҳасиз, Месси жамоага қўшимча куч бағишлайди. Унинг таркибимизга келиб қўшилганидан хурсандмиз", — деди парижликлар бош мураббийи Маурисио Почеттино.
Шунингдек, дарвозабон Жанлуижи Доннарумма ҳам бўлажак ўйинда майдонга тушиши мумкин.
Неймар, Маркиньос, Анхел Ди Мария, Леандро Паредес ва Марко Верраттининг ҳам майдонга қайтиши эҳтимоли юқори.



