Месси "Барселона"дан кетиши сабабини айтди

Mirjalol Normatov
8 авг 2021
Ҳужумчи Лео Месси "Барселона" билан шартномасини узайтира олмагани сабабини айтди.

"Барселона" билан муаммо бўлмаган. Клуб билан барчасини келишиб олгандик. Ҳеч қандай келишмовчилик йўқ эди.

"Барселона"да қолишга амин бўлиб тургандим. Бироқ айрим нарсалар ЛаЛига қоидаларига тўғри келмас экан.

Буни билганимдан кейин устимдан муздек сув тўкилгандек бўлди. Ҳалигача мен шу ҳақида ўйлайман", - деди Месси.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal