Мертенс Марадонадан ўтиб кетди

Mirjalol Normatov
28 апр 2019
"Наполи" ҳужумчиси Дрес Мертенс Италия чемпионатининг 34-тури доирасида "Фрозиноне" дарвозасини ишғол қилди.

Бу гол футболчининг "Наполи" сафида А Сериядаги 81-голи бўлди ва у ушбу натижаси орқали Диего Марадонадан ўтиб, рўйхатнинг учинчи поғонасига чиқиб олди. Ундан юқорида Антонио Вояк (102 гол) ва Марек Хамшик (100) каби футболчилар бор.

Бу мавсумда 31 ёшли Мертенс "Наполи" сафида барча турнирларда 44 ўйинда қатнашиб, 16 гол урди ва 12 голга ассистентлик қилди.

Унинг жамоа билан шартномаси 2020 йилга қадар давом этади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: OPTA