Мертенс: “Агар улар мен билан шартномани узайтирмаса, жамоани табассум билан тарк этаман”

Eldor Akmurzayev
21 дек 2021, 09:45
“Наполи” ҳужумчиси Дрис Мертенс жамоадаги келажаги ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг клуб билан шартномаси мавсум охирида якунланади.

“Битимда келишувни узайтириш банди бор. Нима бўлишини кўрамиз. Ҳар сафар айтганман, бу ерда 9 йилдан бери бахтиёрман. “Наполи”га боримни берганман, улар эса ўз навбатида мен ҳақимда қайғуришди.

Умид қиламанки, бу ерда ўйнашни давом эттираман, аммо агар вазият бошқача бўлса, у ҳолда бир-биримизга қўл бериб, мен барчаси учун миннатдорчилик билдираман ва табассум билан кетаман”, дейди бельгиялик.

34 ёшли форвард 2013 йилдан бери неаполликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум А Серияда 12 ўйинда қатнашиб, бешта гол урди. Европа Лигасида эса Мертенс 4 баҳсда бир бор рақиб дарвозасига тўп киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Football Italia