

"Биз шу ёзда хитойликлар билан музокара ўтказдик. Ўтган қишда Хитойдан таклиф олдим ва жуда катта пул ишлаб олишим мумкин эди. Аммо "Наполи" кетишимни истамади ва ўзим қолишга қарор қилдим.
Яна шундай таклиф тушса нима бўлади? Айнан шундай вазиятлар учун янги шартномамда бадал пули бўлишини истадим. 28 млн. евро - бу Хитой клублари учун катта пул эмас, аммо "Наполи" учун яхшигина маблағ. Неймар ПСЖга ўтгунига қадар бу нормал нарх эди. Энди одамлар бошқа фикрда.
Яхши келишувни амалга оширдим. А Серияда 28та гол уриб, 28 млн. евро турадиган футболчини қаердан топасиз? Ҳеч қаердан, тўғрими?" - дедйи бельгиялик.


