

Зинченконинг сўзларига кўра, жамоада уни "Златан" деб чақиришади. "Бир куни у мени "Златан" деб чақирди, бутун жамоа эса бунга ўрганиб қолди. Биз ўхшаймиз - бурунларимиз катта", - деди футболчи.
Шунингдек, мураббийнинг ҳазилини Микель Артета давом эттирган.
"Ўшанда мен: "Микель, илтимос, мени Гвардиола каби ундай чақирманг", дегандим. Ҳа, тўғри, "Златан" деса барча хурсанд бўлиб кетарди. Аммо Гвардиоланинг Ибрагимович билан муносабатлари ёмон бўлгани учун бу менга ёқмасди", - деб қўшиб қўйди Зинченко.



