UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф": Болевич ва Жўрақўзиев бошланғич таркибда  0 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо": Раҳмонов, Йўлдошев асосийда, Ҳожимирзаев захирада  0 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  4 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  6 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  4 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  14 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  5 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  16 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0 14:27"Бухоро" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 14:12"Хоффенхайм" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1 13:47Иньеста ЖЧ-2026 иштирокчи терма жамоасида иш бошлади  1 13:21"Бухоро" 15 йилдан сўнг мавсумни кетма-кет икки ғалаба билан бошлади  7 12:52Анзур Исмоилов 2003 йилдан буён Суперлигада гол урган энг ёши катта футболчига айланди  2 12:29"Интер Майами" янги стадиони очилиш санасини эълон қилди  1

Менга Обамеянгни келтиринг! Янгиликлар

Менга Обамеянгни келтиринг!

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Томас Тухель жамоа ҳужум чизиғидаги етишмовчиликни "Барселона" юлдузи Пьер-Эмерик Обамеянг ҳисобига тўлдириш ниятида.

 "Кўклар" "Арсенал" собиқ сардорини "Боруссия" Дортмунднинг собиқ мураббийи билан яна бирлаштириш учун таклиф билан чиқишга тайёр.

"Челси" ҳозирги пайтда Каталония клубини қамраб олган молиявий муаммолардан фойдаланиш учун клуб ҳужумчиси Обамеянгни таркибга жалб қилмоқчи. "Челси" ва "Барселона" ўртасида музокаралар бошланди ва кейинги 48 соат ичида музокаралар давом этади. Клуб расмий таклиф билан чиқиш арафасида турибди. Ушбу ҳафтадаги музокаралар "Барселона"нинг футболчини сотишга қанчалик тайёр эканига ойдинлик киритади.

Обамеянг ушбу ёзги трансферлар ойнасида "Боруссия" Дортмунддан 42,5 млн еврога харид қилганидан сўнг "Ноу Камп" раҳбарлари уни сотиш истагида эканидан хабари йўқ эди, деб тахмин қилинмоқда. Обамеянг ва клубнинг айни пайтдаги бош мураббийи Томас Тухель ўртасидаги алоқалар илгари улар бирга ишлаган Дортмунд клубидан яхши экани барчага маълум. "Арсенал"нинг собиқ форварди Тухель қўл остида "Боруссия" таркибида 2 мавсум ўйнади. Қизиқ жиҳати шундаки, Обамеянг Германияда ўйнаган вақтида берилган 17-рақам яқинда Каталония клубида ҳам футболчига берилди ва бу унинг жамоада сақлаб қолишмоқчи эканининг белгиси, дея хабар қилинди.

Дарҳақиқат, Обамеянг январь ойида "Эмирейтс"ни тарк этиб, жамоага келиб қўшилганидан жуда мамнун ва у умуман кетишга интилаётгани йўқ. Унинг Шимолий Лондондан кетиши кескин бўлди ва 33 ёшли футболчи "Челси"га ўтадиган бўлса, "Арсенал"га рақиб сифатида ўйнашига тўғри келади. "Челси" рекорд даражадаги 97,5 млн евро эвазига шартнома имзолаган Ромелу Лукакуни бир мавсумга "Милан"га ижара асосида қайтариб юборганидан сўнг Тимо Вернернинг "Лейпциг"га қайтгани туфайли "Челси" бу ёзда ҳужумчиларга мухтож бўлиб қолди. "Челси"нинг ҳозирги эгаси Тодд Боэли ёзги трансферлар чоғида жамоани кучайтириш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёр.

Айни пайтда "Лестер" ўзининг юлдуз ҳимоячисини сотишни истамаганига қарамай, "Челси" Уэсли Фофана учун учинчи таклифни кўриб чиқмоқда. "Кўклар"нинг иккинчи таклифи тахминан 65 млн фунтга баҳоланган эди. "Лестер" томонининг таъкидлашича, 21 ёшли футболчи сотилмайди, бироқ клуб ҳимоячи учун рекорд нарх – 80 млн фунтдан кўпроқ таклиф тушган тақдирда бу борада якуний қарор қабул қилади. "Лестер" Фофана улар билан узоқ муддат бирга бўла олмаслигини яхши билади. Аммо улар футболчини яна бир мавсум жамоада ўйнатишмоқчи. Фофана "Челси"нинг таклифидан мамнун ва ёздаёқ клубини алмаштиришга ҳаракат қилмоқда. "Лестер" жамоа бош мураббийи Брендан Рожерснинг ҳар қандай молиявий режасини амалга ошириш учун футболчиларни сотишига тўғри келади. Уларнинг кейинги ҳисоботлари катта камчиликларни чиқариб бериши керак. 

"Лестер" "Ньюкасл"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячи Жеймс Мэддисон учун берилган икки таклифини ҳам рад этди. Улар шартнома муддати охирги йилга келиб қолган Юри Тилемансни ҳам сотишга тайёр. "Ньюкасл" нархи 60 млн бўлган вингер Ҳарви Барнс ҳақида ҳам сўраган.

"Челси" "Севилья”дан "Барселона"га ўтган Жюль Кундени қўлга кирита олмаганидан сўнг ПСЖ ҳимоячиси Преснель Кимпембени ўзиники қила олмади ва Фофанага мурожаат қилди.

Мансурбек Неъматов таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика