UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  20 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  71 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  9 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  3 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  4 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  4 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  92

"Мен Жаҳон юлдузи ўйнаган жамоага келдим" — "Бунёдкор"нинг янги легионери Янгиликлар

"Мен Жаҳон юлдузи ўйнаган жамоага келдим" — "Бунёдкор"нинг янги легионери

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси бугун черногориялик ярим ҳимоячи Игорь Иванович билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Футболчи ўтган мавсумни "Дечич Тузи" жамоасида ўтказди. Бундан ташқари у фаолияти давомида "Подгорица", "Сутьеска Никсич", Озарбайжоннинг "Зира ФК", Сербиянинг "Белград" жамоаларида тўп тепган. 2020 йил Черногория терма жамоаси дебют қилиб ҳозиргача 11та ўйинда майдонга тушган. Эндиликда эса фаолиятини "Бунёдкор" билан боғлади. 

- Игорь янги жамоангиз ҳақидаги дастлабки таассуротлар қандай?

- Ҳозирча ҳаммаси ажойиб. Биринчи таассуротларим ижобий. Жамоадошларим мени яхши қабул қилди. Ўйлайманки, янги коллективга тезда мослашиб кетаман. 

- Таклиф ким томонидан бўлди? Мураббий ёки агентлар?

- Таклиф клуб томонидан бўлди. "Бунёдкор" варианти ҳақида кўп ўйламадим. Келдим ва шартнома имзоладим. 

- Бу жамоа ва умуман ўзбек футболи ҳақида қандай тасаввурга эгасиз?

- Тўғрисини айтсам, "Бунёдкор"дан таклиф тушмагунига қадар ўзбек футболи ҳақида кўп нарса билмасдим. 

- "Бунёдкор"нинг қайси жиҳати кўпроқ қизиқтирди?

- Кейинчалик бу жамоада Ривалдо каби юлдузлар ўйнаганини кўрдим. Демак мен Жаҳон юлдузи тўп тепган жамоага келдим. 

- Биздаги маълумотларга қараганда сизга ўзбек клубларидан "Насаф" ўтган йили хизматингизга қизиқиш билдирган экан...

- Фақат қандайдир гаплар, бу вазиятда аниқ нарса бўлмаган.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика