UZ

Сўнгги янгиликлар

22:14"Вест Хэм" "Арсенал" ва "Ливерпуль"дан 85 млн фунт талаб қилмоқда  0 21:48Раньери "Рома"га қайтиши ҳақида: "Бу тақдир"  0 21:19Рубен Аморим: "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлганимдан фахрланаман"  2 20:49Бу даҳшат! АПЛ ҳаками гиёҳванд бўлиши мумкин  5 20:29Аббосбек Файзуллаевга “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” соврини топширилди   20 20:02"Реал" собиқ ҳимоячиси клубга Салибани сотиб олишни маслаҳат бермоқда  0 19:40"Ливерпуль" ва "Арсенал" Қудусга қизиқмоқда  0 19:21Азиз Ибрагимов: "3 та гол ўтказиб юбориш ҳимоядаги муаммони очиб берди, КХДР билан ҳам осон бўлмайди"  13 19:05ЖЧ-2026 саралаши. Япония Индонезия дарвозасига жавобсиз 4 та тўп йўллади  5 18:50Муҳаммадали Ўринбоев: "Ироқ билан очиқ ва интенсив ўйин бўлди"  0 18:34102 дақиқа, 5та гол ва аламли мағлубият ГАЛЕРЕЯ  8 18:17Лукас Мендес: "Майдонда бор кучимизни сарфладик"  1 17:56Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга мағлуб бўлганига ким айбдор?  51 17:31Ўзбекистонлик ҳакам Россия – Бруней учрашувида ишлайди  5 17:20Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси: "Катанецда ҳеч қандай тактик чизмани кўрганим йўқ, яхши ижрочилар ҳисобига натижа қўлга киритилмоқда"  40

"Эски хатоларни такрорламайман - янгиларини қиламан". Моуриньюнинг "Тоттенхэм"даги биринчи матбуот анжумани Янгиликлар

"Эски хатоларни такрорламайман - янгиларини қиламан". Моуриньюнинг "Тоттенхэм"даги биринчи матбуот анжумани

"Тоттенхэм" ҳамда "Вест Хэм" жамоалари ўртасидаги баҳсдан аввал ўтказилган Жозе Моуриньюнинг матбуот анжумани Англияда пайшанбанинг кун воқеасига айланди.

Буни барча кутганди ва Моуринью ҳаммасини аъло даражада бажарди.


Почеттино ташрифидан доимо хурсанд

Маурисионинг кетиши Жозенинг келиши каби футболчиларни шокка туширди. Аммо клубнинг янги мураббийи биринчи суҳбатдаёқ яхши тайёрланганини айтиб, футболчиларни ўзига ишонтира олди. Жозе Маурисио ҳақида ҳурмат билан гапирди, матбуот анжумани айнан шу сўзларда бошланди.


"Биринчидан, қанчалик ғамгин бўлмасин, Маурисио ҳақида бир-икки оғиз гапиришим керак. Уни табрикламоқчиман - Почеттино фантастик ишлади. Клубдагилар билан гаплашиб олдим: Бу жамоа - унинг уйи.

Эшикларимиз у учун доимо очиқ, базада уни илиқ кутиб оламиз. Маурисио ажойиб клуб топади ва у келажакда катта муваффақиятларга эришади".


Жозенинг айтишича, у аввалги мураббий қурган ўйинни бирданига ўзгартирмайди:

"Клубга 2 кун олдин келиб, бирор нарсани ўзгартира оламан деб ўйламайман. Мендан олдинги мутахассиснинг ўйинига ишонч билдиришга тўғри келади. Жамоа ажойиб мураббий қўлида бўлган. Ўз услубимизни аста-секинлик билан сингдириб борамиз.

Бизнинг фалсафамиз, йўналишни ўзгартирмай, жамоани янада кучайтириш".


Амммо Моуринью Почеттинонинг ҳамма ишлари ҳам идеал бўлмаганини айтди:

"Мени қийин иш кутиб турганини биламан. Клуб ҳар сафар мавсум ўртасида мураббийни ўзгартирса, бу вазият яхши эмаслигини англатади. Бу аниқ. Ёки биз билмайдиган бирор иш содир бўлган. Аммо ҳаммаси кўпроқ натижа билан боғлиқ қарор бўлади".


Кучлироқ бўлганини айтиб, Sky журналистлари билан ҳазиллашди

Жозе матбуот анжуманларини оддий сўзлар билан ўтказмайди. У кулаётган Sky журналистларини кўриб, хафа эканлигини айтди. Моуриньюнинг фикрича, каналдагилар уни кўпроқ эксперт сифатида ушлаб қолишга умид қилган, бироқ анжуманда журналистлар хафа бўлиш ўрнига кулиб ўтиришган.

"Биз сизлар билан дўстмиз, шу сабабли телеканалда ишлаганимдан жуда хурсандлигимни яхши биласиз, аммо мураббийлик менинг ҳаётим. Менинг жойим ҳам мураббийлар ўриндиғида. Бу касб мени бахтли инсонга айлантиради. Ҳа, ҳозир кўп кулаётганим йўқ - икки кундан сўнг ўйиним бор. Аммо ичимда хурсандман".

Жозенинг фикрича, у ўзини АПЛда қулайроқ ҳис қилар экан.

"Англи, Испания ва Италиядаги "Катта Шлем"имни йиққунимга қадар кўплаб саргузаштларни бошимдан ўтказганман. Аммо Премьер-лига мен озиқланадиган ягона чемпионат. Бу энг қизиқ чемпионат. Англияда бахтлиман".


Моуриньюнинг фикрича, у кучлироқ бўлиб қайтди. Биринчи навбатда рухан

"Ишсиз ўтган 11 ойни вақт йўқотиш деб ҳисобламайман. Менда ўйлаш, таҳлил қилиш ва тайёрланиш учун етарлича вақт бўлди. Мен камдан-кам ҳолларда жамоани мавсум ўртасида қабул қилиб оламан, аммо ҳозир тайёрланганман - йил якунланмасидан ишга қайтишимни сезгандим.


Фаолиятим давомида кўплаб хатоларга йўл қўйганимни яхши биламан. Аммо бу сафар уларни такрорламайман - янгиларини қиламан.


Кучлироқ бўлдим. Жисмоний ҳолатни эмас, рухиятни айтяпман. Хотиржамман, ғалабага чанқоқ бўлиб қайтдим. Жангга тайёрман - футболчилар буни икки кун ичида тушуниб етишди деб ўйлайман. 


Бу ерга ўзим учун эмас, клуб, мухлислар ва футболчилар учун келдим. Уларнинг барчасига ёрдам беришга уриниб кўрмоқчиман".


Уни "жаноб Челси" деб чақирмасликларини сўради ва клуб пижамасида ухлашини тан олди

Журналистлар Жозега бир нарсани эслатиб қўйишди.

- "Челси"да ишлаган кезларингиз "Тоттенхэм"га ўтмаслигингиз, чунки "Челси" мухлисларини ҳурмат қилишингиз ҳақида гап бўлганди. Нима ўзгарди?

- Бу мени ҳайдаб юборишларидан олдин содир бўлган.


Аммо барибир "шпорлар" мухлислари Жозени "мистер Челси" деб ҳисоблашади. Мураббийнинг айтишича, у ўзи ишлаган клубларига содиқ бўлган: "Ишқибозлар мени "мистер Реал", "мистер Интер" ва "мистер Порту" сифатида кўришлари керак. Мен клуб одамиман, хатто ухлаганда ҳам клуб пижамасида бўламан".

Мен "Челси", "Юнайтед", "Реал" ёки "Интер" эмасман. Мен - бирданига ҳаммасиман. Ҳар бир клубда юракдан ишлаганман. Бу ерда ҳам шундай қиламан".


Жозенинг айтишича, у ҳали ҳам "Реал" ва МЮдагилар билан суҳбатлашиб турар экан.


Моуриньюнинг сўзларига кўра, "Тоттенхэм" таркиби - унинг Рождество учун олган совғаси

Матбуот анжуманида "Тоттенхэм"даги пасайишга етакчилар билан шартнома имзолашдаги муаммо сабаб бўлгани айтилди. Моуринью буни қандай ҳал қилишини айтди:

"Ҳозирча ҳар бир футболчини алоҳида ўрганиб чиқа олмадим. Аммо мен учун биринчи навбатда футболчилар бахтли бўлиши муҳим. Улар ёзда клубни тарк этишмоқчи ёки янги битимни истаётган бўлиши мумкин - ҳаммаси футболчи ўзини клубда қандай ҳис қилишига боғлиқ. Бахтли бўлсангиз, демак, шанба куни майдонга тушишга тайёрсиз.

Сизни бахтли қиладиган нарсаларни танлаш лозим, аммо ҳозир қисқамуддатли вазифалар бор: Яқин икки учрашувда ижобий натижага эришиш".


Жозедан ёшлар ҳақида сўрашди, аммо у аниқ жавоб бермади.

"Ҳамма мураббий ёшларни майдонга тушириб, улар ривожланишини хоҳлайди. Қайсидир клубларда улар бор, бошқаларида эса йўқ. Мен Скотт Мактоминай, Рафаэль Варан ва Марио Балотелли каби иқтидорли йигитлар билан ишлаганман.


Агар "Тоттенхэм" академияси ажойиб футболчиларни етиштириб чиқарса, бу мен учун ёқимли факт бўлади".


Жозе ҳозирги таркибдан мамнун эканлигини айтди. Буни хатто Рождество учун совға деб атади. Инсайдларга кўра, "Тоттенхэм" ёзгача ҳеч кимни харид қилмайди.


Айтишича, жамоа кейинги мавсум АПЛ чемпиони бўлиши мумкин.

Жозе барча клубларда муваффақиятли ишлаганини эслатиб қўйди. Моуриньюнинг фикрича, уни таклиф қилиш - клуб стратегиясининг бир қисми.

"Биз бу мавсум Премьер-лигани юта олмаймиз. Аммо ҳамма нарса бўлиши мумкин - ютамиз демаяпман. Бироқ кейинги мавсум лигада зафар қучишимиз мумкин".

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика