Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Туркияда йиғин ўтказади

Narzulla Saydullayev
14 фев 2019, 14:23
Жорий йилнинг 12-14 июль кунлари Польша пойтахти Варшава шаҳрида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида Жаҳон кубоги бўлиб ўтади.

Ҳисоб бўйича 7-Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам илк бор иштирок этади. Бу мусобақага муносиб тайёргарлик этиш мақсадида ЎФА ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида 1 февралдан терма жамоа аъзолари бўлган ёшлар Тошкентда 23-сонли Меҳрибонлик уйида ўқув-йиғин машғулотларига киришишган.

ЎФА томонидан мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш учун барча шарт шароитлар яратиб берилмоқда. Февраль ойининг охирги 10 кунлигида йиғин Туркия давлатида давом эттириши режалаштирилган.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia