Мбаппе терма жамоа машғулотида иштирок этмади

Aziz Tukhtamuradov
10 июл 2018, 02:12
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе кечаги кун машғулотларини ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Мбаппенинг нима сабабдан машғулотга чиқмагани расман маълум эмас. Лекин бош мураббий Дидье Дешам барча футболчилар майдонга тушишга тайёр эканини айтганди. 

Эслатиб ўтамиз, бугун Франция терма жамоаси ЖЧ-2018 ярим финал учрашувида Бельгияга қарши майдонга тушади. Бу ўйин Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›