

Marca нашрининг хабар қилишича, футболчи янги мавсум яқинлашаётганидан хурсанд. Бироқ, ушбу мавсум Париждаги энг сўнггиси бўлишига ишонмоқда.
Мбаппе клубдан ўзини сотишларини сўрамайди, у шартномасининг охиригача клуб билан бўлади ва 2022 йилда жамоани эркин агент сифатида тарк этади.
У ПСЖга миннатдорчилик рамзи сифатида 2021/22 йилги мавсумни янада муваффақиятли ўтказишга бел боғлаган.
Ўз навбатида парижликлар футболчини қўйиб юбориш ниятида эмаслар ва унга янги шартнома таклиф қилмоқдалар.
Аввалроқ, Мбаппега "Реал" томонидан қизиқиш борлиги маълум қилинганди.



